Кўпи билан 5 дақиқада тайёр бўладиган 10 хил салат — Daryo Yangiliklari
Рецептлар84970
Ҳар бир уй бекаси ҳам қийин ва узоқ вақт оладиган таом ҳамда салат тайёрлашни хуш кўравермайди. Қолаверса, турли вазият бўлиши, тўсатдан уйга меҳмон келиб қолиши мумкин ва бундай вақтда дастурхонга тортиладиган егулик қанча тез тайёр бўлса шунча яхши. Шуни инобатга олган ҳолда тайёрланиши учун 5 дақиқа кифоя қиладиган мазали салатлар рецепти билан бўлишамиз.
Крабли салат
Фото: «Оҳ Petra.ru»Тез тайёр бўладиган салатлардан бири бу крабли салат ҳисобланади ва уни ҳатто унча тажрибага эга бўлмаган уй бекалари ҳам тайёрлай олади. Бунинг учун крабларни тозалаб, ўртача катталикда кесиб чиқинг. Пишлоқни қирғичдан чиқаринг. Помидор ва булғори қалампирини ҳам кубик шаклида тўғранг. Маҳсулотларни майонез билан аралаштиринг, консерваланган жўхори қўшинг. Безатинг ва салат тайёр.
Бодрингли салат
Фото: «Оҳ Petra.ru»Салат учун бир дона бодринг, колбаса ва тухум керак бўлади. Уларнинг барчасини ўртача катталикда тўғранг. Пишлоқни қирғичдан чиқаринг. Майонез қўшиб аралаштиринг.
Сабзили салат
Фото: «Оҳ Petra.ru»Салатни тайёрлаш учун 2 та қайнатилган тухум, саримсоқ, 2 ош қошиқ майонез керак бўлади. Сабзавотларни ювиб тозалагандан кейин қирғичдан чиқаринг. Тухумни тўғраб, саримсоқни майдаланг ва маҳсулотларни яхшилаб аралаштиринг.
Колбаса ва помидорли салат
Фото: «Оҳ Petra.ru»Ушбу салат учун 250 гр колбаса, 1 дона помидор, пиёз ва 55 гр майонез керак бўлади. Пиёзни ярим думалоқ, колбаса ва сабзавотни сомонча шаклида тўғранг. Маҳсулотларга соус қўшиб аралаштиринг.
Пишлоқли салат
Фото: «Оҳ Petra.ru»Мазкур салатни тайёрлаш учун икки дона помидор, пишлоқ, 2 ош қошиқ соус ҳамда шивит ва қуритилган нон бўлаклари керак бўлади.
Пишлоқни қирғичдан чиқаринг. Помидорни тўғранг ва саримсоқни майдаланг. Маҳсулотларни аралаштиринг, туз ва мурч сепинг. Майдаланган нон бўлаклари ва шивит билан безанг.Мол гўшти қўшиб тайёрланадиган салат
Фото: «Оҳ Petra.ru»Ушбу салатни шўрва тайёрлаганингизда қолган бир бўлак гўшт билан ҳам тайёрлаш мумкин. Уни ўрнига товуқ қўшса ҳам бўлади. Гўштдан ташқари, оқ турп, пиёз ва 2 дона тухум, майонез, ўсимлик ёғи ҳамда зираворлар керак бўлади. Тайёрлашни гўштни сомонча шаклида тўғрашдан бошланг. Пиёзни ярим думалоқ шаклда тўғраб, ўсимлик ёғи солинган товада биринчи гўштни, кейин эса пиёзни солиб қовуриб олинг. Турпни қирғичдан чиқаринг, тухумни тўғранг ва барча маҳсулотларни қўшиб аралаштиринг. Туз ва мурч сепинг.
Зайтун солиб тайёрланадиган салат
Фото: «Оҳ Petra.ru»Салат учун бир дона бодринг, колбаса ва тухум керак бўлади. Уларни ўртача қалинликда тўғраш керак. Пишлоқни қирғичдан чиқаринг. Маҳсулотларга яшил консерваланган нўхат қўшинг, туз сепинг ва майонез солиб аралаштиринг.
Балиқли салат
Фото: «Оҳ Petra.ru»Ушбу салатни тайёрлаш учун балиқни бўлакларга бўлинг. Тухумни кубик шаклида тўғранг. 50 гр қайнатилган гуручни салатга қўшинг. Яшил консерваланган нўхат ҳамда шивит қўшинг ва туз сепинг.
«Леди» салати
Фото: «Оҳ Petra.ru»Қайнатилган товуқ ва бодрингни кубик шаклида тўғранг. Унга шивит, мурч ва зираворлар қўшинг, Сметана қўшиб аралаштиринг.
«Дамский каприз» салати
Фото: «Оҳ Petra.ru»Консерваланган ананасни майда сомонча шаклида, товуқ гўштини кубик шаклида тўғранг. Икки дона тухум ва пишлоқни қирғичдан чиқаринг. Маҳсулотларга майонез қўшиб аралаштиринг.
Биз Telegram’даАсосий янгиликлар
Баҳодир Жалолов дунёнинг етакчи промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади Полдан чиқиб турган бошлар, Даун синдромли бадиий гимнастикачи, “Наҳел учун адолат” — 1 июль суратлари Маҳаллий Тошкент вилоятидаги ўрмонзорларда ёнғин содир бўлди (фото)